Сўнгги йилларда давлатнинг халқаро савдо муносабатларидаги иштироки янги шаклларга эга бўлди ва сифат босқичига кўтарилди. Таъкидлаш лозимки, давлат бугунги кунда жаҳон товар, молия ва фонд бозорларида иштирок этувчи асосий субъектлардан бири ҳисобланади, миллий иқтисодий тизимни ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари, чет эл давлати компаниялари билан турли мазмундаги шартномавий муносабатларга киришади. Бир сўз билан айтганда, давлат чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос субъекти ҳисобланади.
Чет эл фуқаролари ва ташкилотлари иштирокидаги ишларда айрим процессуал ҳаракатларни хорижий давлатларнинг ҳудудида амалга ошириш лозим бўлганда, чет давлатларнинг тегишли идораларига суд топшириқлари билан мурожаат қилинади.
Маълумки, чет эл инвестициялари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга. Айниқса, унинг энг даромадли соҳаларга йўналтирилганлиги мамлакат иқтисодиётининг юқори суратларда ривожланиши ва барқарорлигини таъминлайди. Ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш шундай соҳалардан бирини ташкил этади.